Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гвардиола Моуриньога етиб олди

Гвардиола Моуриньога етиб олди

Фото: «Readfootball.com»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола фаолиятидаги 25-совринни қўлга киритиб, Жозе Моуриньо билан тенглашиб олди.

24 февраль куни Англия лигаси кубоги финалида «шаҳарликлар» «Челси»ни пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди — 4:3.

Бу Гвардиола «Манчестер Сити» билан қўлга киритган тўртинчи соврин. У 14 та совринга «Барселона»да, 7 та совринга «Бавария»да эришган.

Жозе Моуриньо эса «Порту», «Челси», «Интер», «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» жамоаларида совринлар соҳибига айланган.

Энг муваффақиятли мураббийлар рўйхатида учинчи ўринда — Карло Анчелотти (20 та соврин).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг