Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гвардиола «Манчестер Сити» билан шартномасини 2021 йилга қадар узайтирди

Гвардиола «Манчестер Сити» билан шартномасини 2021 йилга қадар узайтирди

Фото: «Футбол 24»

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Ҳосеп Гвардиола клуб билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда «BBC» хабар қилди.

Келишув 2021 йилга қадар мўлжалланган.

Гвардиола «Манчестер Сити»ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. 47 ёшли испан мураббийи «Сити»ни рекорд 100 очко билан премьер-лига чемпионлигига бошлаб келди.

«Мен учун бу жамоада ишлаш катта бахт. Мен ўз футболчиларим билан ҳар куни ишлаб завқ оламан.

Келгуси мавсумда ҳам ўзимизни яхши томондан кўрсатишга ҳаракат қиламиз», – деди Гвардиола шартнома имзолагач.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг