Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳабиб мусобақалардан четлатилса UFC миллиард доллар йўқотаркан

Ҳабиб мусобақалардан четлатилса UFC миллиард доллар йўқотаркан

Фото: «Sovsport.ru»

Аралаш жанглар устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббий Абулманноп Нурмагомедов «Советский спорт» нашрига берган интервьюсида ўғлига қўлланиши мумкин бўлган эҳтимолий жазо чоралари ҳақида гапирди. «Агар UFC Ҳабибни ярим йилдан кўпроқ муддатга мусобақалардан четлатса, камида миллард доллар йўқотади», деди А.Нурмагомедов.

Гап россиялик спортчининг Конор Макгрегор билан ўтказган жанг ниҳоясидаги хатти-ҳаракатлари ҳақида кетяпти. Ўша жангнинг 4-раундида рақибини ишончли тарзда мағлуб этгач, Ҳабибнинг асаблари рақиб мураббийнинг ҳақоратларига дош бермай октагондан сакраб ўтиб, «оғзи полвон»га ташланган эди.

Ушбу ҳолат бўйича тегишли комиссиянинг йиғилиши 10 декабрга белгиланган.

Ҳабибнинг отаси ўғлининг бу қилиғини оқмаслигини билдирар экан, инсоннинг асаби темирдан эмаслиги, ўғлини мувозанатдан чиқариш учун рақиб томон нималар қилмаганини ҳам эътиборга олиш лозимлигини билдирди. Суҳбат жараёнида жанг учун ўғлига берилиши керак бўлган гонорар суммасидан бир миллон доллари тўланганини ҳам айтиб ўтган. Яна айтдики, Ҳабиб қанчадир миқдорда жаримага тортилса, бош устига, агар жазо мусобақаларлардан четлатиш шаклида бўлса, UFC мутасаддилари ўзидан кўрсин, миллиардни бой беради...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг