Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Қозоғистондан ёрдам сўради

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Қозоғистондан ёрдам сўради

Фото: «Mmaboxing.ru»

Доғистонлик (Россия) UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов (28-0)нинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов, нима қилиб бўлмасин, америкалик Тони Фергюсон (25-3)га қарши баҳорда ўтказиладиган жангда  ўғлининг ёнида бўлмоқчи, деб ёзади «Sports.kz».

Аммо бу осонмас: катта Нурмагомедов виза сўраб қилган кўп карра мурожаатларга АҚШ консулхонаси рад жавобини берган. Бошқа умид қолмагач, у Қозоғистон орқали ҳужжат топширмоқчи.

«Виза олишга уриняпман. Ҳужжатларни Қозоғистонга юбордим. Чақиришлари керак. 22-санада (декабрь) Олмаотада бўламан. Суҳбатдан ўтиш умидидаман», — деди Абдулманноп Нурмагомедов.

Нурмагомедов — Фергюсон жанги 2020 йилнинг 8 апрель куни Нью-Йоркда ўтказилиши белгиланган. Улар олдин ҳам тўрт марта ўзаро жанг қилишга уриниб кўришган, аммо ҳар сафар жароҳатлар панд бериб, мегафайт амалга ошмай қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг