Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳакам гол урди... ва уни ҳисобга олди (видео)

Ҳакам гол урди... ва уни ҳисобга олди (видео)

Скриншот

Дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлган «Харкемасе Бойз» жамоаси футболчилари голнинг урилишидан ҳам унинг ҳисобга олинганидан кўпроқ таажжубга тушишди. Рост-да, ким қўйибди ҳакамга гол уришни...

Голландия ҳаваскорлар футболи олий лигаси якуний турида бош ҳакам ўзи гол уриб, уни ҳисобга олди. Бу хабарни ўша голдан азият чеккан «Харкемасе Бойз» жамоаси аъзолари «Twitter»да қолдиришди.

Ҳакамни айблаш ҳам бир ҳисобда нотўғри. «Хоек» футболчилари тепган тўп «оёқ остида ўралашиб юрган» ҳакамнинг оёғига тегиб, кейин дарвозага равона бўлди. Бироқ у нега голни ҳисобга олди — бунинг жавоби қизиқ. Балки мутахассислар билишар?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг