Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳакамни сўккан Марат Бикмаев 10 млн. сўм жаримага тортилди

Ҳакамни сўккан Марат Бикмаев 10 млн. сўм жаримага тортилди

Фото: ПФЛ

PEPSI Суперлига 23-тур учрашувлари доирасидаги “Металлург” – “Локомотив” баҳси 90+4 дақиқасида “темирйўлчилар” жамоаси захира ўриндиғида ўтирган футболчи Марат Бикмаев ҳакамлар гуруҳи шаънига номаъқул сўзлар ишлатганди. Натижада ўйинни бошқариб борган ҳакам Владислав Цейтлин ушбу футболчини майдондан четлатган.

Владислав Цейтлин ёзма билдирги орқали ушбу вазиятга изоҳ бераркан, Бикмаев аввалига захира ҳакамини, сўнгра бутун ҳакамлар гуруҳини ҳақорат қилганини айтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур вазият атрофлича ўрганиб чиқилди ва Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим, 5.45 бандининг “Е” қисмини қўпол равишда бузгани эътироф этилган Марат Бикмаев навбатдаги иккита расмий учрашувдан четлатилди ва футболчига нисбатан 10 000 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг