Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳар бир маҳаллада футбол майдонлари қурилади

Ҳар бир маҳаллада футбол майдонлари қурилади

Фото: www.the-uff.com

Бугун Республика «Маҳалла» кенгашида «Давлат-хусусий шериклик асосида футбол майдонларини қурилишини назарда тутувчи «ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастурини амалга ошириш механизми мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

ЎФА расмий сайтида ёзилишича, йиғилишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси раҳбарияти ҳамда Тошкент шаҳридаги 56та маҳалла фуқаролари йиғини раислари иштирок этган.

Йиғилишда Президент қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раислари ёшлар орасида футболни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда «ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастурининг аҳамияти юқори эканини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, ушбу лойиҳа бўйича маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишини бошлаш учун зарур воситалар бўйича фикр алмашилди.

Фақатгина футбол майдони билан чекланиб қолмай, бошқа спорт турлари – баскетбол, воллейбол каби спорт турлари учун ҳам майдончалар, тренежерлар, она-бола майдончалари барпо этиш кераклиги, шунингдек, майдонларда мухлислар учун ўриндиқлар, кийим алмаштириш хоналари ва ювиниш хоналари мавжуд бўлишига алоҳида аҳамият қаратиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Ушбу дастур ижроси бўйича кейинги йиғилиш 11 май куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг