Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳар бирига биттадан Малибу: Осиё чемпионати қаҳрамонлари бугуннинг ўзидаёқ тақдирланишади

Ҳар бирига биттадан Малибу: Осиё чемпионати қаҳрамонлари бугуннинг ўзидаёқ тақдирланишади

Осиё чемпионлари.

Фото: «The-afc.com»

Ўзбекистон U23 терма жамоаси Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлганидан хабарингиз бор. Улар бугун Тошкент вақти билан 23:50да Тошкентга етиб келишади.

«Championat.asia» нашри маълум қилишича, вакилларимиз бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинади. Кейинроқ «Ўзбекистон» меҳмонхонасида шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан футболчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Нашр маълумотига кўра, Осиё чемпионлари биттадан Chevrolet Malibu автомобиллари билан тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг