Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳасанбой Дўсматов: «Ҳали профессионал боксга ўтмайман»

Ҳасанбой Дўсматов: «Ҳали профессионал боксга ўтмайман»

Жорий йилги спорт мавсумининг дастлабки кунларида ўзбек боксига оид шов-шувли хабар тарқалди: Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматовнинг профессионал рингга ўтармиш...

«Sports.uz» мухбири ушбу миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида спортчимиз билан боғланди.

«Ҳа менга профессионал боксга ўтиш учун бир қатор таклифлар бўлди. Бир қанча хориж промоутерлик компаниялари ҳам жиддий қизиқиш билдирди. Аммо мен мураббийларим билан маслаҳатлашиб, ҳозирча профессионал боксга ўтмасликка қарор қилдим. Айни дамда Янгиободдаги ўқув-йиғин базамизда янги мавсумга тайёрланмоқдамиз. Мен ҳозирча ҳаваскор боксдаман. Агарда профессионал рингга кўтариладиган бўлса, ўзим сизларга биринчилардан бўлиб хабар бераман», деди Ҳасанбой.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг