Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икром Алибоев гол урган ўйинда «Сеул» ғалаба қозонди

Икром Алибоев гол урган ўйинда «Сеул» ғалаба қозонди

Фото: «Uff.uz»

Жанубий Корея чемпионатида 12-тур учрашувлари давом этмоқда.

Ҳамюртимиз Икром Алибоев тўп сураётган «Сеул» клуби мазкур тур доирасида меҳмонда «Гвангжу Сангму» клубига қарши тўп сурди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бериб ўтди.

Учрашув 1:3 ҳисобида «Сеул» клубининг ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси шундаки, баҳснинг 42-дақиқасида Икром Алибоев гол киритишнинг уддасидан чиқди ва «Сеул»нинг муҳим уч очкосига ўз ҳиссасини қўшди. 90+2-дақиқага келиб эса мураббийлар штаби Алибоевни захирага олишга қарор қилишди.

K-liga
12-тур
«Гвангжу Сангму» - «Сеул» - 1:3
Голлар: Парк Йонг-Жи (24) – А. Песич (19, 68), Икром Алибоев (42)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг