Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иньеста «Барселона» билан хайрлашди (фото+видео)

Иньеста «Барселона» билан хайрлашди (фото+видео)

Фото: «LaLiga»

«Барселона» ярим ҳимоячиси ва сардори Андрес Иньеста Каталония клубида сўнгги учрашувини ўтказди. Стадион уни жуда чиройли тарзда кузатиб қўйди.

Фото: «LaLiga»

Ла Лиганинг сўнгги 38-турида «Реал Сосьедад» (1:0) билан кечган учрашувда у майдонда 82 дақиқа ҳаракат қилди ва Пако Алькасерга алмаштирилди.

Фото: «LaLiga»

«Барселона» сафида барча турнирларда ўтказилган ўйинлар сони бўйича Иньеста (674) фақат Хавидан (767) кейинги ўринда туради. 

12 ёшида «Барселона» сафига келиб қўшилган Иньеста 22 йил давомида клуб шарафини ҳимоя қилди.

Учрашувдан сўнг Иньеста билан хайрлашув маросими ўтказилди.

34 ёшли футбол юлдузининг фаолиятини қаерда давом эттириши ҳали аниқ эмас. Айтилишича, у япониянинг «Виссел Кобе» клуби билан музокара олиб боряпти. Шунингдек, Иньеста «Манчестер Сити»га ўйновчи мураббий сифатида таклиф этилгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг