Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иньеста ва Вилья «Барселона»га қарши ўйнади

Иньеста ва Вилья «Барселона»га қарши ўйнади

Япониянинг Кобе шаҳрида «Виссел Кобе» ва «Барселона» ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилди.

Унда каталонияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувда Карлес Перес дубл муаллифи бўлди. Бу ёш футболчи «Барселона»нинг иккинчи жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Эътиборлиси, учрашувда «Барселона»га қарши жамоанинг уч нафар собиқ футболчиси ҳаракат қилди: Андрес Иньеста «Виссел Кобе»ни сардор сифатида бошлаб тушган бўлса, унга ҳужумда Давид Вилья ва ярим ҳимояда Серхи Сампер ёрдам берди. Ушбу футболчилар ўз вақтида Каталония клуби шарафини ҳимоя қилишган.

Виссел Кобе (Япония) – Барселона (Испания) 0:2

Голлар: 0:1 – Сайоль – 59, 0:2 – Сайоль – 86

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг