Инфантино: 3 март куни ФИФА видеотакрорлар бўйича бир қарорга келади

Инфантино: 3 март куни ФИФА видеотакрорлар бўйича бир қарорга келади

Жанни Инфантино

Фото: «przegladsportowy.pl»

Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино ҳакамларнинг ўйин вақтида видеотакрорлардан фойдаланиши юзасидан жорий йилнинг 3 март куни якуний қарорга келинишини эълон қилди. 

«Биз 3 мартда ҳакамларнинг видеотакрорлардан фойдаланиши масаласини кўриб чиқамиз. Ҳа, биз сизга 2018 йилда ҳар қандай томошабин стадион ёки телевизор қаршисида туриб ҳакамнинг хато қилишини кузатиш имконини бошқа бермаймиз. Майдонда ҳакам битта бўлади, унинг вазиятларни тўлиқ кўра олиши қийин. Шунинг учун унга бу хизмат керак», — деган Инфантино Ханойдаги ташрифи давомида.

Аввалроқ, ФИФА Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг март ойидаги йиғилишидан кейин Россиядаги жаҳон чемпионатида ушбу видеотакрорлар(VAR тизими)дан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилиниши мумкинлигини маълум қилган эди.

VAR тизимидан аллақачон Франция, Германия, Италия каби давлатлар фойдаланган. Шунингдек, 2017 йилда Россияда бўлиб ўтган Конфедерациялар кубогида ҳам бу тизим қўлланган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг