Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил Мадримов ҳам профессионал боксга ўтди

Исроил Мадримов ҳам профессионал боксга ўтди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби Исроил Мадримов энди фаолиятини профессионал боксда давом эттиради. Ҳамюртимиз бу борада Россиянинг «Мир Бокса» промоутерлик компанияси билан келишувга эришди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

«Ҳурматли дўстлар, мен фаолиятимда муҳим қадам ташлаганимни ва профессионал боксга ўтишимни мамнуният билан эълон қилмоқдаман. Бу борада кўплаб таклифлар олдим ва проф боксда ўз келажагимни ишонишим мумкин бўлган «Мир Бокса» ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга қарор қилдим. Бундай имкониятга эга бўлганимдан жуда хурсандман ва бундан миннатдорман», – деди Исроил Мадримов.

Исроил профессионал боксдаги дебют жангини 24 ноябрь куни Атлантик-Сити шаҳрида ўтказади. Ўша куни унга Виктор Эрнандес рақиблик қилади.

Маълумот учун: Эрнандес профессионал боксда 12 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (6 та жангда нокаут эвазига). 2 маротаба мағлубиятга учраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг