Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон чемпионати чипталарининг нархлари эълон қилинди

Жаҳон чемпионати чипталарининг нархлари эълон қилинди

Бу йил Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари учун чипталар нархлари эълон қилинди. Бу ҳақда ФИФА хабар берди.

Сотувларнинг биринчи босқичи 8 февралгача давом этади. Бу вақт оралиғида футбол мухлислари ФИФА расмий сайти орқали чипталарни харид қилишга ариза беришлари мумкин. Фақат бунда жой номаълумлигича қолади. Агар аризалар сони керакли миқдорда ошиб кетса, чипталар қуръа орқали аниқланади.

Гуруҳ босқичи ўйинлари чипта нархлари: маҳаллий аҳоли учун 40 қатар риёли (11 доллар), хорижликлар учун 250-800 риёлгача (69-220 долларгача). Финал ўйини чипталари маҳаллий аҳолига 750 риёл (206 доллар), чет элликларга 2200-5850 риёл (604-1,6 минг доллар)гача сотилади.

Қатардаги жаҳон чемпионати 2022 йил 21 ноябрдан 18 декабргача ўтказилиши режалаштирилган. Бу араб мамлакатларида бўлиб ўтадиган илк мундиал ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг