Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳон чемпионати кубоги Ўзбекистонга 6 февралда келади

Жаҳон чемпионати кубоги Ўзбекистонга 6 февралда келади

Жаҳон юлдузи Андреа Пирло мундиал кубоги билан

Фото: «Sports.uz»

2018 йил 6 февраль куни Тошкентда муҳим воқелик рўй беради — FIFA ва «Coca-Cola» томонидан Жаҳон чемпионати кубогининг юртимизга олиб келиниши кутилмоқда. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати Кубогининг турнеси 2017 йилнинг сентябрь ойида Москва шаҳридаги «Лужники» стадионидан бошланган. Ушбу турга Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, ФИФА президенти Жанни Инфантино, Жаҳон чемпионлари - Бебето ва Давид Трезегалар старт беришганди.

Тошкентга келишидан аввал Жаҳон чемпионати кубоги Шарқий ва Марказий Осиёдаги тўққизта давлат пойтахтини айланиб чиқади. Тошкентдан кейин эса яна 34 давлат пойтахтига олиб борилади. Кубок Марказий Осиё давлатлари пойтахтлари ичида биринчи бўлиб Тошкентда тўлиқ бир кун бўлади.

ЖЧ Кубоги июнь ойигача 50дан ошиқ мамлакатни айланиб чиқишини қўшимча қилиш зарур. Бу ушбу лойиҳа тарихидаги энг узун турне ҳисобланади.

Қуйида ЖЧ-2018 кубоги борадиган йўналишлар билан танишишингиз мумкин:

Жаҳон кубоги борадиган давлатлар

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг