Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга келди

Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга келди

Фото: www.the-uff.com

Аввалроқ сайтимизда жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келиниши ҳақида хабар берган эдик. Айни дақиқаларда кубок пойтахтимизга етиб келди.

Айтиш керакки, бу тарихий ҳодиса бўлиб, шу пайтга қадар кубок юртимизга олиб келинмаган. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кубокни ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация аъзолари кутиб олишди.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати кубогини бутун дунё мамлакатлари бўйлаб олиб юрилиши илк марта 2006 йилда Германияда бўлиб ўтган ЖЧдан олдин бўлиб ўтганди.

Бу сафар ЖЧ Кубоги 221 кун давомида 90та шаҳар бўйлаб олиб ўтилади. ЖЧ Кубоги мазкур турне доирасида жами 149 576 78 км масофани босиб ўтади. Турне давомида бутун дунё бўйлаб жами 800 000 дан ортиқроқ одамлар ЖЧ кубоги билан танишиш имкониятига эга бўлишади.

Фото: Uff.uz

Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган мамлакат Россияда ЖЧ Кубогининг турнеси жами 123 кун давом этиб, Россиянинг 24та шаҳрини кезиб чиқади ва 26 000 км масофани босиб ўтади.

Ушбу турне икки қисмдан иборат бўлади. 2017 йил бўлиб ўтган турда ЖЧ Кубоги 15та шаҳарда бўлди. 2018 йилнинг май ойидан бошланадиган иккинчи турда ЖЧ Кубоги Россиянинг 9та шаҳри бўйлаб ўтади ва охирида Москва шаҳрига олиб келинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг