Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳон чемпионлари Осиё чемпионатига йўл олишди

Жаҳон чемпионлари Осиё чемпионатига йўл олишди

Фото: «the-uff.com»

Жанубий Кореянинг Чангвун шаҳрида 23 апрелдан 6 майга қадар 4-Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўтган йил Тайландда Жаҳон чемпионлигига эришган Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси энди Осиё чемпионлиги учун курашади.

Муроджон Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоа Тошкентда 12 апрелдан йиғинга киришган бўлиб, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғига кўра, заиф эшитувчилар терма жамоаси учун барча шароитлар яратиб берилди, дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

Терма жамоа аъзолари «Чиғатой» спорт базасида яшаб, «Бунёдкор» стадионида икки маҳал машғулот олиб боришди.

Шунингдек, заиф эшитувчилар терма жамоаси аъзолари учун ЎФА томонидан спорт экипировкалари тақдим этилди. Жанубий Корея визаси билан боғлиқ масалалар ҳал қилиниб, Тошкент-Сеул-Чангвун йўналиши бўйлаб авиачипталар харид қилинди.

Заиф эшитувчилар ўртасидаги 4-Осиё чемпионатига йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари таркиби:

Ҳаким Аҳмедов
Темирмалик Турсунов
Миразамат Обидов
Рустамбек Ғоипов
Жалолиддин Собитбеков
Жалолиддин Қаршиев
Рустам Бердиев
Суҳбатжон Ҳасанбоев
Диёр Муродов
Мирзабек Икрамов
Саидбек Ёқубжонов
Баҳром Садиуаххасов
Нуриддин Бойтўраев
Фаиг Мамедов
Акмал Абдулакимов
Анвар Абдураҳмонов
Миркамол Агзамов

Муроджон Аҳмедов (ўйновчи мураббий)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг