Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

31 йил сақланиб турган жаҳон рекорди янгиланди

31 йил сақланиб турган жаҳон рекорди янгиланди

Райан Краузер.

Америкалик енгил атлетикачи Райан Краузер ёпиқ иншоотда ядро улоқтириш бўйича 31 йил давомида сақланиб турган жаҳон рекордини янгилади.

Олимпия ўйинлари чемпиони мамлакат биринчилигида ядрони 22 метр 82 сантиметрга улоқтириб, ўз ватандоши Рэнди Барнснинг 1990 йилда ўрнатган жаҳон рекордини 16 сантиметрга янгилади. Эътиборлиси, Райан Краузер бу натижага биринчи уринишдаёқ эришди.

Енгил атлетикачи 4 йил муқаддам Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинларида олтин медаль соҳиби бўлган. Ўшанда у ядрони 22 метр 52 сантиметрга ирғитиб, Олимпия ўйинлари рекордини ўрнатган эди. Шуниси диққатга сазоворки, бу рекорд ҳам Олимпиадагача 28 йилдан бери сақланиб турган.

Райан Краузер 2019 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медаль совриндори ҳам ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг