Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кения олимпия терма жамоаси юртимизга етиб келди

Кения олимпия терма жамоаси юртимизга етиб келди

Фото: «The-uff.com»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ва 26 март кунлари водийда Кения олимпия терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

Фото: «The-uff.com»

Кениялик футболчилар бугун, 21 март куни соат 07:15да Истамбул орқали Тошкентга учиб келишди. Тошкент Халқаро аэропортида кениялик футболчиларни ЎФА масъуллари, мухлислар ва ОАВ вакиллари кутиб олишди. Кения олимпия терма жамоаси аъзолари  шу куннинг ўзидаёқ Андижонга йўл олишади.

Фото: «The-uff.com»

23 март куни Андижондаги «Баркамол авлод» стадионида, 26 март куни эса Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида Ўзбекистон ОТЖ — Кения ОТЖ ўртасида ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳар икки учрашув ҳам соат 20:00 да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг