Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жароҳат олган Достон Ҳамдамов ўрнига Хуршид Ғиёсов миллий жамоага чақирилди

Жароҳат олган Достон Ҳамдамов ўрнига Хуршид Ғиёсов миллий жамоага чақирилди

Фото: «Ufa.uz»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 28 май - 12 июнь кунлари йиғин ўтказиб, йиғин доирасида Туркия, КХДР ва Сурияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхати бир оз аввал эълон қилинди.

Аввал бошда мазкур рўйхатда «Пахтакор» аъзоси Достон Ҳамдамов ҳам бор эди. Аммо у жароҳат олгани сабабли рўйхатга киритилмади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бериб ўтди. Миллий жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер Достон Ҳамдамов ўрнини тўлдириши учун «Бунёдкор» клубидан Хуршид Ғиёсовни йиғинга жалб қилди.

«Бунёдкор»нинг 24 ёшли футболчиси сўнгги турларда ажойиб ўйин намойиш қилиб, мухлису мутахассисларнинг эътиборига тушиб келаётганди. Эктор Купер ҳам Хуршид Ғиёсовни синаб кўришга қарор қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг