Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жазоир Африка миллатлар кубогини қўлга киритди

Жазоир Африка миллатлар кубогини қўлга киритди

Фото: «RT»

Жазоир миллий жамоаси Африка миллатлар кубогини қўлга киритди.

Қоҳирада ўтган финалда Жазоир — Сенегал тўқнашуви 1:0 ҳисобида якунига етди.

Ўйин ва кубок тақдирини ҳал қилувчи гол учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ урилди. Бағдод Бунежа тепган тўп рақиб ҳимоячисининг оёғига тегиб, парашют усулида дарвоза тўрига бориб тушди.

Жазоирликлар ўз тарихида иккинчи маротаба қитъа кубогини эагаллашди.

Илк маротаба 29 йил аввал улар қитъада тенгсиз бўлишган.

Ўйиннинг видеотафсилоти ушбу ҳаволада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг