Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Аҳмад Муса Исландияни таслим қилди

ЖЧ-2018. Аҳмад Муса Исландияни таслим қилди

Нигерия терма жамоаси ЖЧ-2018 D гуруҳи 2-турида Исландия футболчилари билан тўқнаш келди. Волгаград шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда Африка қитъаси вакиллари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва плей-офф масаласини сўнгги турга олиб қўйди.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳужумкор ҳаракат қилишган бўлса-да, гол уришга эриша олмади. Учрашувда биринчи гол иккинчи бўлимда, яъни 49-дақиқада Муса киритиб жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан кейин Исландия ҳужумга зўр берди, бироқ Муса 75-дақиқада дубль қайд этди.

Ўйинда исландияликлар VAR тизими ёрдамида пенальти тепиш имкониятини қўлга киритишди, бироқ Сигурдсон тўпни дарвозадан юқорига тепиб, имкониятни бой берди.

Энди бу гуруҳда 2-ўрин учун 3 та жамоа сўнгги турда кураш олиб боради.

ЖЧ-2018, 2-тур

Нигерия – Исландия 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 49 Муса, 2:0 – 75 Муса.

Нигерия: Узохо, Трост-Эконг, Омеруо, Идову (Эбуэхи, 46), Балогун, Ндиди, Мозес, Этебо (Ивоби, 90), Оби Микел, Муса, Ихеаначо (Игало, 85).

Исландия: Халльдоурссон, Сигурдссон (Ингасон, 65), Магнуссон, Сэварссон, Арнасон, Гуннарссон (Скуласон, 87), Сигурдссон, Бьярнасон, Гисласон, Финнбогасон, Бедварссон (Сигурдарсон, 71).

Огоҳлантириш: Идову (44).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг