Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018 иштирокчиларининг антиқа лақаблари

ЖЧ-2018 иштирокчиларининг антиқа лақаблари

Фото: «Pinterest»

Яқинлашиб келаётган мундиалда қатнашадиган терма жамоаларнинг лақабларини биласизми? «Сhampionat.asia» нашри шу ҳақда маълумот берди.

Россия. Россиялик мухлислар миллий термасини шунчаки «сборная» деб аташади.

Бразилия. Жаҳон чемпионатининг энг совриндор термасини «пентакампеонлар» деб аташади.

Эрон. Эронликлар ўз жамоасига «Миллий жамоа» («team melli»), «эронлик шерлар» («Iranian lions»), «шерюраклар» («lion hearts») деб лақаб қўйишган.

Япония. Кўк ранг японларнинг анъанавий ранги бўлганлиги учун миллий термага «кўк самурайлар» деб лақаб тўқишган.

Мексика. «Уч ранглилар» («el Tricolor» ёки «el Tri»). Давлат байроғида уч: яшил, оқ ва қизил рангли йўлаклар вертикал ўтганлиги учун шундай ном қўйилган.

Бельгия. «Қизил иблислар» («rode duivels», «diables rouges»).

Жанубий Корея. Жамоани анча вақтдан буён «Осиё йўлбарслари» деб атаб келишмоқда.

Саудия Арабистони. «Саҳро бургутлари».

Германия. Жамоанинг лақабини яхши биласиз. Амалдаги жаҳон чемпионларини «немис машинаси» («bundesmaschine») деб аташади.

Англия. «Three Lions» («уч шерлар»). Бу рамз давлатнинг деярли барча логотипларида бор. Бу эса англияликлар учун адолат рамзидир.

Испания. Олдинлари ушбу термани «la roja» («қизиллар») деб аташарди. 1920 йилдан кейин эса бу лақаб қадимни Римнинг худоларидан бири бўлган «la furia roja» («қизил фурия»)га ўзгарди.

Нигерия. «Африка бразилияликлари», «супербургутлар» («Super eagles») – давлатнинг футбол ассоциациясида бургутнинг расми тасвирланган. 1988 йилда Африка кубогида кумуш медаллар қўлга киритилганидан кейин уларни «яшил бургутлар» деб атай бошлашди.

Коста-Рика. «Los ticos». Бу «коста-рикалик» сўзининг муомаладаги варианти.

Польша. «Оқ-қизиллар» («biało-czerwoni»), «оқ лочинлар» (2białe orły»). Лочин Польшанинг гербида бор. Бу давлатнинг 1295 йилдан буён миллий рамзидир.

Миср. «Фиръавнлар» («الفراعنة»). Мисрда фиръавнлар ҳукмронлик қилгани учун.

Исландия. «Бизнинг йигитлар» («Strákarnir okkar»).

Сербия. «Оқ бургутлар» («beli orlovi»). Давлат гербида икки бошли бургут тасвирлангани учун.

Португалия. «Европа Бразилияси» («selecção das quinas»). Шунингдек, жамоани мамлакатнинг герби шарафига «беш шитли терма» деб ҳам аташади.

Франция. «Кўклар» («les bleus»), «учранглилар» («les tricolores») – жамоа либосининг ранги ва давлат байроғи туфайли.

Уругвай. «Оч ҳаворанглилар» («la celeste»), «ҳаворанг олимпиячилар» («la celeste Olímpica»).

Аргентина. «Оқ-ҳаворанглилар», «альбиселесте» («la Albiceleste»). Аргентина байроғи ва миллий терма либослари оқ-ҳаворангда бўлгани учун.

Колумбия. «Қаҳвачилар» («los cafeteros»). Кофе – Колумбиянинг машҳур товари бўлгани учун.

Панама. «Каналчилар» («los canaleros») – давлат ҳудудидан Тинч ва Атлантика океанини ажратиб турувчи канал ўтгани учун.

Сенегал. «Теранга шерлари» («les lions de la Teranga»). Сенегал гербида шер тасвирлангани учун.

Марокаш. «Атлас шерлари» («Atlas Lions»). Марокаш гербида орқа оёқларида турган шерлар тасвирлангани учун.

Тунис. «Карфаген лочинлари» («les aigles de Carthage»). Тунис футбол федерацияси логотипида лочин тасвирланган. Карфаген эса қадимда Африканинг машҳур шаҳарларидан бири бўлган.

Швейцария. «Nati» — «Swiss national team» сўзининг қисқартмаси бўлди. Айни дамда терманинг қисқагина лақаби «Nati» бўлиб турибди.

Хорватия. «Шашкачилар» ёки «шахматчилар» – терма либосларининг кўринишига кўра.

Швеция. «Тре крунур» («tre kronor») – Швециянинг халқаро рамзи уч тож бўлгани учун.

Дания. «Даниялик динамит» – 80-90 йилларда Дания агрессив ўйин намойиш қилди. 1992 йилда эса Евро ғолибига айланди. Шу боисдан термани шундай лақаб билан атай бошлашди.

Австралия. «Соккеруз» («socceroos») ёки «кенгурулар».

Перу. «Оқ-қизиллар» («la blanquirroja») – либосларнинг кўринишига кўра, «инклар» («incas») – ўтган мингйилликда яшаган қабила шарафига Перу термасининг шундай лақаблари бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг