Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Мексика термаси корейсларга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди

ЖЧ-2018. Мексика термаси корейсларга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди

ЖЧ-2018 F гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Жанубий Корея ҳамда Мексика терма жамоалари ўртасидаги ўйинда Мексика футболчилари ғалаба қозонишди.

Учрашув Мексика терма жамоасининг устунлигида бошланди ва бу бўлим ўртасига келиб ҳисобда акс этди. 26-дақиқада кореялик футболчи ўз жарима майдонида қўл билан ўйнади ва белгиланган пенальтини Вела голга айлантирди.

66-дақиқада Хавьер Эрнандес жамоасининг тезкор ҳужумини муваффақиятли якунлаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Сон Хён Мин жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди.

Шу билан Мексика иккинчи турда ҳам ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 6 тага етказган ҳолда гуруҳ пешқадамига айланди.

ЖЧ-2018, G гуруҳи, 2-тур

Жанубий Корея – Мексика 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 26, пенальти Вела, 0:2 – 66 Эрнандес, 1:2 – 90+2 Сон Ҳин Мин.

Жанубий Корея: Чо Хён У, Ким Ен Гвон, Чжан Хен Су, Ли Ён, Мун Сон Мин (Чон У Ён, 77), Ким Мин У (Хон Чол, 84), Ки Сон Ен, Чу Се Чон (Ли Шин У, 64), Ли Чэ Сон, Хван Хи Чҳан, Сон Хён Мин.

Мексика: Очоа, Морено, Сальседо, Альварес, Лайюн, Эррера, Гальярдо, Вела (дос Сантос, 77), Гуардадо (Маркес, 68), Лосано (Корона, 71), Эрнандес.

Огоҳлантиришлар: Ким Ён Гвон (58), Ли Ён (63), Ли Шин У (72), Чон У Ён (80).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг