Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018 расмий тўпи коинотда синаб кўрилди

ЖЧ-2018 расмий тўпи коинотда синаб кўрилди

Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати ҳаяжони атмосферадан ташқарида ҳам кузатилаяпти. Чемпионатнинг расмий тўпи «Telstar» 18 та стадиондан аввал Халқаро космик кемада тепилди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

Россиялик космонавт Олег Артемьев «Telstar» тўпини шу йил 24 май куни коинотга олиб чиқиб, Ернинг 0 га тенг тортишиш кучида, яъни коинотда пенальти тепди.

«Дарвозабон-космонавт» Антон Шкаплеров ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.

Шу йил 14 июнда Россияда бошланадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати 15 июлга қадар давом этади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг