Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. «Викинглар» Аргентина термасини «ёпиб» ташлади

ЖЧ-2018. «Викинглар» Аргентина термасини «ёпиб» ташлади

Россиядаги жаҳон чемпионатининг 1-тур учрашувлари давом этади. Аргентина терма жамоаси ўзига хос ном қозонган Исландияга қарши майдонга тушди ва дурангга эришди.

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро ушбу ўйинда гол урди. Бу 30 ёшли футболчи учун жаҳон чемпионатларидаги биринчи гол бўлди. Агуэро бундан аввал ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014 мусобақаларида иштирок этган ва 8 та ўйин ўтказган, бироқ бу ўйинларда гол ура олмаган эди.

Шунингдек, Аргентина юлдузи Лионель Месси ўйинда белгиланган пенальтини ноаниқ бажарди. Хуллас бугун унинг куни эмас экан.

ЖЧ-2018, 1-тур

Аргентина – Исландия 1:1

Голлар: 1:0 – 19 Агуэро, 1:1 – 23 Финнбогасон.

Аргентина: Кабальеро, Рохо, Отаменди, Тальяфико, Маскерано, Биглия (Банега, 54), Сальвио, Меса (Игуаин, 84), Ди Мария (Павон, 75), Месси, Агуэро.

Исландия: Халльдоурссон, Сигурдссон, Магнуссон, Сэварссон, Арнасон, Хадльвредссон, Гуннарссон (Скуласон, 76), Сигурдссон, Гудмундссон (Гисласон, 63), Бьярнасон, Финнбогасон (Сигурдарсон, 89).

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг