Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мундиал иштирокчилари сони ЖЧ-2022даёқ 48тага етказилиши мумкин

Мундиал иштирокчилари сони ЖЧ-2022даёқ 48тага етказилиши мумкин

13 июнь куни Москвада ўтказиладиган ФИФА конгресида Қатарда ўтказиладиган ЖЧ-2022 иштирокчилари сонинини кўпайтириш масаласи муҳокама этилади.

Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 32тадан 48тага етказиш таклифи Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ)дан чиққан.

Иштирокчилар сонининг кўпайтирилиши мусобақа ташкилотчилари учун муаммога сабаб бўлиш ҳам мумкин. Чунки мундиал ўйинлари сони 64тадан 80тага ошади. Шу боис ҳам 48 терма жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати 2026 йилда ўтказилиши режалаштирилган эди. Бунда терма жамоалар 16 гуруҳга бўлиниб, иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқади.

Конгрессда, шунингдек, 2026 йилдаги жаҳон чемпионати мезбони ҳам аниқланади. Мундиални қабул қилмоқчи бўлган давлатлар орасида АҚШ, Мексика ва Канада ҳамда Марокаш бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг