Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жисмоний тарбия ўқитувчилари лавозимга вазирлик томонидан тайинланади

Жисмоний тарбия ўқитувчилари лавозимга вазирлик томонидан тайинланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, эндиликда олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (кафедра мудирлари)ни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда ташкил этиладиган танлов натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан амалга оширилади. 

Шунингдек, жисмоний тарбия ўқитувчиси (инструктор ва кафедра мудирлари)нинг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ўқувчи (талаба)ларни жисмоний ва касбий тайёргарлиги ҳамда улар орасидан иқтидорли спортчиларни танлашда, энг аввало, эришилган аниқ натижаларни ҳисобга олган рейтинг тизими асосида бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг