Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жисмоний тарбия ва спорт вазири янги ташаббус билан чиқди

Жисмоний тарбия ва спорт вазири янги ташаббус билан чиқди

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Бугун, 15 август куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, вазир ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирок этди.

Вазир Дилмурод Набиев Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг 2018-2019 йиллар манзилли дастурида белгиланган иншоотларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, мавжуд муаммолар хусусида тўхталиб, вазирлик тизимидаги мутасадди раҳбарларга керакли тавсиялар берди. Шунингдек, бугунги давр нуқтаи назаридан, барча ҳудудий бошқармалар томонидан давлат ва хусусий шериклик асосида хизматлар ташкил этишни тадбиркорларга таклиф этиш ва бу бўйича керакли ишларни амалга ошириш вазифаларини белгилаб берди.

Кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши жойларда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, уюшмаган ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, яратилган шароитлар ҳамда спорт иншоотлари қувватидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида танқидий руҳда олиб борилди.

Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири ҳамда Бухоро вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи қўшимча маълумот беришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг