Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби Сергей Лушчан билан шартнома имзолади

Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби Сергей Лушчан билан шартнома имзолади

Фото: «Сўғдиёна» матбуот хизмати

Кеча Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби мураббий Александр Мочинов билан шартномани бекор қилгани ҳақида ёзган эдик.

«Сўғдиёна» раҳбарияти янги мураббий тайинлаш борасида ҳам ҳаялламади ва жамоага «Бунёдкор»нинг собиқ мураббийи Сергей Лушчанни таклиф этди.

Маълум қилинишича, Лушчан жамоада ўз ёрдамчилари билан бирга ишлайди. Шу пайтга қадар «Сўғдиёна» мураббийлар штабида ишлаган Тимур Турдиев ва Микола Шевченконинг жавоби берилган.

«Сўғдиёна»нинг 11 апрель куни ўтказиладиган «Навбаҳор»га қарши ўйинига Сергей Лушчан бошлаб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг