Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Кардифф» клуби «Нант»га пул тўламаса ФИФА томонидан жазоланади

«Кардифф» клуби «Нант»га пул тўламаса ФИФА томонидан жазоланади

Фото: AFP

ФИФА «Нант» клубининг ҳалок бўлган футболчиси учун пул тўлашни истамаётган «Кардифф Сити»га санкция қўллаши мумкин. Бу ҳақда «Times» хабар берди.

Уэльсликлар шартномада кўзда тутилган 15 миллион фунт-стерлингнинг 5 миллионини кейинги ҳафтанинг охиригача француз клубига ўтказиб беришлари шарт.


Мавзу доирасида

«Кардифф» йўқолган футболчи учун трансфер пулини тўлашдан бош тортди


Эслатиб ўтамиз, «Нант»нинг аргентиналик футболчиси Эмилиано Сала қишки трансферда «Кардифф Сити» тарихидаги энг қиммат футболчига айланганди.

Бироқ Сала учиб кетаётган бир моторли самолёт 21 январь куни Ла-Маншда ҳалокатга учраганди.

Бугун, 8 февраль куни сув остидаги самолётда топилган жасаднинг шахси аниқланди ва бу Эмилиано Сала экани маълум бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг