Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кардиффда даҳшатли якун. Қўшимча дақиқаларда иккита пенальти! (видео)

Кардиффда даҳшатли якун. Қўшимча дақиқаларда иккита пенальти! (видео)

«Вулверхэмптон» чемпионшипда 89 очко билан биринчи, «Кардифф» 80 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Фото: «bookmaker-ratings.ru»

Тасаввур қилиш қийин, 2018 йил ҳисобидан бундай даҳшатли якун бўлмаган эди. Воқеа Англиянинг иккинчи даражали лигаси – чемпионшипда ғолиблик учун курашаётган икки жамоа – «Кардифф» ва «Вулверхэмптон» ўртасида 6 апрель тунида бўлиб ўтган баҳсда рўй берди. Гап шундаки, ўйин давомида 0:1 ҳисобида ортда бораётган мезбонлар ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда икки маротаба пенальтидан ҳисобни тенглаштириш имкониятига эга бўлишди. Аммо 94-дақиқада Гари Мэдиннинг зарбасини рақиб посбони Жон Ради қайтарган бўлса, иккинчи пенальтини 96-дақиқада Дэвид Хойлетт кўкка совурди.

Ўйиндан кейин «Вулверхэмптон» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту «Кардифф» устози Нил Уорнокнинг қўлини сиқиб қўймоқчи бўлганида Уорнок хоҳламади. 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Вулверхэмптон» чемпионшипда 89 очко билан биринчи, «Кардифф» 80 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг