Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Месси, Кавани, Кейн ва Салоҳ. Кимнинг имконияти юқори деб ҳисоблайсиз?

Месси, Кавани, Кейн ва Салоҳ. Кимнинг имконияти юқори деб ҳисоблайсиз?

«Олтин бутса» учун курашаётганлар.

Фото: «Sports.ru»

2017/18-йилги мавсумда «Олтин бутса» учун кураш жуда қизғин тус олди. Айни пайтда тўрт футболчи бир хил натижа билан рўйхатни бошқармоқда.

«ПСЖ», «Барселона», «Тоттенхем» ва «Ливерпул» ҳужумчилари – Кавани, Месси, Кейн ва Салоҳ ҳисобида ўз чемпионатларида урган голлари сони 24 тадан бўлиб турибди. Мавсум ҳал қилувчи паллага кирар экан, бу борадаги кураш янада авж олади.

Кавани ва Кейн жамоалари ЕЧЛни эрта тарк этди, энди бу голеадорлар бор эътиборларини чемпионат ўйинларига қаратишади. Аммо Месси ва Салоҳ ҳам жим қараб турмаслиги аниқ.

Хўш, сизнингча бу курашда кимнинг имконияти юқори?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг