Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кеча ўйин ўтказган «Сити» бугун чемпион бўлди

Кеча ўйин ўтказган «Сити» бугун чемпион бўлди

Фото: «Twitter»

Англия чемпионатининг 34-тури доирасида кеча «Манчестер Сити» клуби «Тоттенхем»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола ўз интервьюсида жамоасининг чемпионлиги кейинги турга қолгани, чунки «Манчестер Юнайтед» бу турда ўз майдонида «Вест Бромвич»га имкон бермаслигини тахмин қилган эди.

«Манчестер Сити»нинг бир қатор футболчилари ҳам чемпионликни кейинги турда нишонлаш ниятида эканини билдиришганди.

Аммо уларнинг бир ҳафта кутишига ҳожат қолмади. Ҳозиргина якунланган «Манчестер Юнайтед» ва «Вест Бромвич» учрашувида кутилмаганда меҳмонлар кичик ҳисобда ғалабага эришишди. Родригеснинг 73-дақиқада урган голига Моуриньо шогирдлари жавоб қайтара олмади ва шу тариқа «Манчестер Сити» муддатидан олдин АПЛ чемпиони бўлди.

Қайсидир жиҳатдан МЮ ўзининг азалий рақиби «Сити»га олтин учрашув (чемпионлик нишонланадиган) ўтказишига йўл бермади. Гвардиола шогирдлари чемпионликни телевизор қаршисида эмас, майдонда нишонлашни кўпроқ исташгани аниқ.

Қизиғи, Моуриньо бу ишини «Реал»да устозлик даврида ҳам қилганди. Кутилмаган мағлубият билан «Барса»ни олтин учрашувдан мосуво қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг