Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кения мураббийи Ўзбекистон ОТЖга қарши ўйнаш шараф эканини айтди

Кения мураббийи Ўзбекистон ОТЖга қарши ўйнаш шараф эканини айтди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Кения олимпия терма жамоаси бош мураббийи Фрэнсис Киманзи юртимизга ташриф буюрганидан кейин илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистонга биринчи марта келишимиз. Бу ердаги одамлар меҳрибон ва меҳмондўст экан. Бизни бу қадар катта тантаналар билан кутиб олишларини ҳатто тасаввур ҳам қилмагандик. Албатта, маҳаллий ишқибозларнинг жамоамизга бўлган илиқ муносабатидан жуда хурсандмиз.

Барча инсонларнинг юзида табассум. Ҳамада хурсандчилик, кайфият юқори даражада. Табиийки, бизда ҳам кайфият жуда яхши. Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаш биз учун шараф.

Ўзбекистон ҳамда Кения олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин аввало халқлар ўртасидаги дўстликнинг ўрнатилишига муҳим туртки бўлади. Бизнинг рақибимиз жуда кучли. Ўзбекистон бежизга Осиё чемпиони бўлгани йўқ. Лекин мана шундай тарих яратган жамоага қарши тўп суриш биз учун жуда қизиқарли ва фойдали бўлишига шубҳа қилмайман.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг