Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Клаудио Раньери ишдан ҳайдалди

Клаудио Раньери ишдан ҳайдалди

Англиянинг «Уотфорд» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Раньери ушбу лавозимга 2021 йил 4 октябрда келган эди. Ўшанда унинг мўъжизакор ўйинлари кўпчилик мухлисларни янги умидлар сари бошлаганди.

Аммо кейинчалик ишлар орқага кетди. Шу пайтгача унинг бошчилигида 14 та ўйин ўтказилган бўлса, 11 тасида мағлуб бўлди, 2 марта ютди ва бир марта дуранг ўйнади.

«Олдинда ҳали мавсумнинг ярми тургани учун жамоага келадиган янги мураббий олдида истеъдодли футболчилар билан бирга премьер лигада жон сақлаб қолишга етарли вақт бор», дейилади клуб баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг