Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Конор Макгрегор ва Дастин Порье эртанги жангда қанчадан пул ишлаб олади?

Конор Макгрегор ва Дастин Порье эртанги жангда қанчадан пул ишлаб олади?

Ирландиялик жангчи 5 миллион доллар миқдорида кафолатланган гонорарга эга бўлади. Шунингдек, Конор пуллик трансляциялардан улушга эга бўлади. Бу миқдор 20 миллион долларгача етиши мумкин, дея хабар қилди The Independent.

Порьенинг гонорари 1 миллион долларга тенг, шунингдек, у ҳам трансляциялардан улушга эга бўлади. Бу америкалик жангчи фаолиятидаги энг юқори гонорар ҳисобланади.

Эътиборлиси, эртанги жангларда ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов (24-6) ҳам октагонга чиқади. Унга Эндрю Санчес (14-5) рақиблик қилади.

Мусобақа 24 январь куни, якшанба тонгида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг