Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коутиньо ва Неймар сўнгги дақиқаларда Бразилияга ғалаба келтирди

Коутиньо ва Неймар сўнгги дақиқаларда Бразилияга ғалаба келтирди

Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг «Е» гуруҳи 2-туридан ўрин олган Бразилия ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Беллашув Бразилия терма жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ҳар икки гол ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Коутиньо ва Неймар жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа Коста-Рика терма жамоаси жаҳон чемпионатини гуруҳ босқичида якунлаши маълум бўлди. Гуруҳнинг иккинчи учрашуви Сербия ва Швейцария термалари ўртасида соат 23:00да бошланади.

ЖЧ-2018
«Е» гуруҳи 2-тур
Бразилия – Коста-Рика 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 90+1 Коутиньо, 2:0 – 90+7 Неймар
Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Марсело, Фагнер, Миранда, Паулиньо (Фирмино, 68), Каземиро, Коутиньо, Виллиан (Дуглас Коста, 46), Неймар, Габриэл Жезус (Фернандиньо, 90).
Коста-Рика – Навас, Гонсалес, Акоста, Овьедо, Дуарте, Венегас, Борхес, Руис, Гусман (Техеда, 83), Гамбоа (Кальво, 75), Уренья (Боланьос, 54).
Огоҳлантиришлар: Неймар (81), Коутиньо (81), Акоста (84).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг