Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ковид-чекловни бузган икки дзюдочи Олимпиададан ҳайдалди

Ковид-чекловни бузган икки дзюдочи Олимпиададан ҳайдалди

Фото: «Eminetra»

Грузиялик икки нафар дзюдочи Токио олимпиадасини тарк этди — ковид-чекловларни бузишган. Бу ҳақда «Kyodo» агентлиги Грузия миллий олимпия қўмитасига асосланиб хабар берди.

Эпидемиологик протоколга амалга қилмаган икки спортчининг номлари келтирилмаган. Фақат улар Япония пойтахтининг диққатга сазовор жойларини томоша қилиш учун Олимпия қишлоғини тарк этишгани маълум. Маҳаллий ОАВга кўра, гувоҳлар Грузия терма жамоасининг кумуш медалли икки спортчисини Токио минорасида кўришган, бу Олимпиадада коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун жорий этилган чекловлар талабларини бузиш саналади.

Грузия терма жамоаси шу пайтгача Токио олимпиадасида тўртта медалли бўлди, ҳаммаси айнан дзюдо йўналишида: Лаша Бекаури олтин, Важа Маргвелашвили, Лаша Шавдатуашвили ва Гурам Тушишвили кумуш медалларни қўлга киритишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг