Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Криштиану Роналду 15 йил олдин «Ювентус»га ўтишига бир баҳя қолган эди...

Криштиану Роналду 15 йил олдин «Ювентус»га ўтишига бир баҳя қолган эди...

Фото: Twitter / ST Sports Desk

«Ювентус» клубининг собиқ директори Лучано Можи ўз китобида Криштиану Роналдунинг амалга ошмай қолган трансфери ҳақида ёзади:

«Қачон шу ҳақда ўйласам, Марсело Саласдан жаҳлим чиқади. Унинг айби билан барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан бири Криштиану Роналдунинг трансфери амалга ошмай қолган. Менга унинг дўсти маслаҳат берган эди: «Бир кўргин-а шу болани, ҳақиқий мўъжиза!».

Фото: «Sports.ru»

Мен унга тўлиқ ишонардим, шунинг учун ҳам дарҳол Португалияга учдим. Роналду «Спортинг»да ўйнарди, у бор-йўғи 18 ёшда эди. Криштиану тўпга эгалик қилганида рақиб ўйинчилари фақат уни томоша қилишарди. Ёш бўлишига қарамай жисмонан бақувват эди. Асосий жамоада ўйнаётганини ўзиёқ қанчалик кучли футболчи эканини билдирарди.

Унинг битта ўйинини кўришимнинг ўзи етарли бўлди. Ўшанда 2003 йил эди. Тезда «Спортинг» раҳбарияти билан учрашув ташкиллаштирдим ва келишувга эришдик. Португалияликларга 5 миллион евро ва 10 миллион еврога баҳоланаётган Марсело Саласни беришимиз лозим эди. Саласнинг «Ювентус»да омади чопмаётган, жароҳати боис икки мавсумда 32 тагина ўйин ўтказиб, 4 та гол киритган эди, холос.

Фото: «Sports.ru»

Роналдунинг нархи унинг ёшига нисбатан анча юқори бўлса-да, мен унинг зўр футболчи эканлигига шубҳа қилмаётган эдим. У билан гаплашганимда унда буюк футболчи бўлиши учун ҳамма нарса етарли эканини тушундим.

Криштиану билан шартнома ҳақида гаплашганимдан сўнг Саласни кўндириш қолганди. Аммо Салас «Спортинг»га ўтишни, умуман Португалия ҳақида эшитишни ҳам хоҳламади. Мен унга трансферга рози бўлиши учун катта пул таклиф қилдим – бефойда! Марсело «Ривер Плейт»га қайтишни хоҳлади ва у ерда иккинчи ёшлигини ўтказди. Кейинчалик «Универсидад де Чили»нинг етакчисига айланди. Португалияликлар ёш футболчисини бошқа футболчимизга алмашишни хоҳлашмади. Охири келишув барбод бўлди. Кўп ўтмай «Манчестер Юнайтед» Роналдуни илиб кетди. Алекс Фергюсон «Спортинг» билан ўртоқлик учрашувида Роналдунинг ўйинига қойил қолган ва кўп ўйлаб ўтирмай уни 15 миллион еврога сотиб олган эди. У пайтда «Ювентус» бундай суммани бера олмасди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг