Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кумушхон Файзуллаева жаҳон чемпионатининг энг яхши атлети деб топилди

Кумушхон Файзуллаева жаҳон чемпионатининг энг яхши атлети деб топилди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Лас-Вегасда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати якунланди.

Тантанали ёпилиш маросимида мусобақанинг энг яхши қиз ва йигит иштирокчилари тақдирланди. Қизлар ўртасида 64 кг вазн тоифасида иккита жаҳон рекордини ўрнатган ва учта олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик Кумушхон Файзуллаева турнирнинг энг яхши атлети деб топилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, қизлар ўртасида 64 килограмм вазн тоифасида супачага чиққан Кумушхон Файзуллаева мусобақада олтин медални қўлга киритибгина қолмасдан, ўсмирлар ўртасида жаҳон рекордларини ҳам ўрнатганди. Вакиламиз даст кўтариш машқида 93 кг, силтаб кўтариш машқида эса 122 кг натижа қайд этганди.

Ҳамюртимизга махсус совринни Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Тамаш Аян топширди.

АҚШдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистондан етти спортчи қатнашди ва уларнинг олти нафари шоҳсупага кўтарилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг