Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ливерпул» «Бавария»га чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди

«Ливерпул» «Бавария»га чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди

Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финалида «Бавария» ўз майдонида «Ливерпул»ни қабул қилди ва мағлубиятга учради.

Англияда ўтган илк учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилгани боис бу учрашувда мезбонларни фақат ғалаба қаноатлантирарди. Голли дуранг эса «Ливерпул» фойдасига ишларди. Шу боис мюнхенликлар имкон қадар ташаббусга эга бўлишга ҳаракат қилишди.

Аммо ҳисоб «Ливерпул» томонидан очилди. Умуман, бу учрашувда фақат меҳмонлар гол урди, ҳатто «Бавария» ҳисобига ёзилган ягона гол ҳам Матип томонидан ўз дарвозасига урилди. Бироқ бу гол ҳам мезбонларга ёрдам бермади ва «Бавария» сўнгги 8 йилнинг бадалида илк бора ЕЧЛ чорак финалига чиқа олмади.

ЕЧЛ
1/8 финал
«Бавария» – «Ливерпул» 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 26 Мане, 1:1 – 39, автогол Матип, 1:2 – 69 ван Дейк, 1:3 – 84 Мане.
«Бавария» – Нойер, Рафинья, Зюле, Хуммельс, Алаба, Мартинес (Горетцка, 72), Алькантара, Гнабри, Хамес (Саншеш, 79), Рибери (Коман, 61), Левандовски.
«Ливерпул» – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Вейналдум, Хендерсон (Фабиньо, 13), Милнер (Лаллана, 87), Мане, Фирмино (Ориги, 83), Салах.
Огоҳлантиришлар: Фабиньо (43), Матип (63), Алькантара (65), Саншеш (83), Робертсон (90).
Биринчи ўйин – 0:0

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг