Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лондоннинг «Арсенал»и ЖЧ-2014 тўпурарига 60 млн. евро таклиф қилди

Лондоннинг «Арсенал»и ЖЧ-2014 тўпурарига 60 млн. евро таклиф қилди

Фото: «Aysor»

Колумбиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Ҳамес Родригес (ҳозир у «Бавария»да) ўз фаолиятини Лондоннинг «Арсенал» клубида давом эттириши мумкин. Канонирлар унга 60 миллион евролик шартнома таклиф этишди.

«Don Balon» нашри ёзишича, инглиз клуби 2014 йилги жаҳон чемпионатининг тўпурари учун 60 млн. евро тўлашга тайёр.

Родригесга тегишли ҳуқуқлар Мадриднинг «Реал» клубига тегишли, бироқ у 2017 йил ёзидан Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп суриб келяпти. Бу йилги мавсумда унинг ўйин амалиёти йўқ ҳисоби: Бундеслигада фақат бешта ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.

«Don Balon» колумбиялик имкон қадар Мюнхенни тарк этишга шошилаётганини ёзган. Бироқ орага унинг «Арсенал»га ўтиши масаласи тушгач, немислар билан ҳам, испанлар билан ҳам музокаралар боши берк кўчага кириб қолиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг