Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лука Модрич «Интер»га ўтиши мумкин — ОАВ

Лука Модрич «Интер»га ўтиши мумкин — ОАВ

Фото: «Мир 24»

«Regnum» хабарига кўра, «Реал Мадрид» яримҳимоячиси Лука Модрич Миланнинг «Интер» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда «Sport.es» хабар бермоқда.

Манбага кўра, ёзги трансферларда ўз мақсадига эриша олмаган миланликлар қишки трансферда 34 ёшли хорват футболчисини қўлга киритишдан умидларини узганлари йўқ.

Модричнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси тугашига бир йил қолди, «Интер» раҳбарияти мадридликлар футболчини текинга қўйиб юбормаслик учун ҳам сотишга мажбур бўлишади деган фикрдалар.

Лука Модричнинг амалдаги трансфер қиймати — тахминан €15 млн.

Маълумот учун: амалдаги мавсумда Лука Модрич «Реал» сафида 20 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг