Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

​​Лука Модрич – «Олтин тўп»-2018 соҳиби

​​Лука Модрич – «Олтин тўп»-2018 соҳиби

«Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Лука Модрич «Олтин тўп»-2018 совринини қўлга киритди.

Хорватиялик футболчи ушбу соврин учун курашда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Атлетико» форварди Антуан Гризманни ортда қолдирди.

Ўтган мавсумда 33 ёшли футболчи «Реал» сафида кетма-кет учинчи марта ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди. Шунингдек, ЖЧ-2018 мусобақасида жамоаси билан финалга қадар етиб борди ва ўша турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Модрич август охирида УЕФА томонидан 2017/18 мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилганди. Кейинчалик унга сентябрда ФИФА томонидан «The Best» соврини топширилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг