Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лука Модрич қамалиши мумкин

Лука Модрич қамалиши мумкин

Фото: Davor Javorović / PIXSELL

Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Лука Модрич Хорватиядаги коррупция бўйича суд мажлисида ёлғон кўрсатма бергани учун қамоққа ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда Хорватиянинг «Vercenji» нашри хабар берди.

32 ёшли Модрич Загребнинг «Динамо» жамоаси собиқ хўжайини Здраво Мамик устидан бўлиб ўтаётган суд жараёнида ёлғон кўрсатма берганликда айбланмоқда. Мазкур суд иши ўтган йилнинг июнь ойида бўлиб ўтган эди ва ўшанда Мамик бошқа шахслар билан бирга молиявий фирибгарликда айбланган эди.

2008 йилда «Тоттенхэм» клубидан трансфер қилинган Модрич трансфер суммасининг ярмини Мамик ўзига олгани айтилмоқда. Шунинг учун «Динамо» 13.5 миллион фунт миқдорида жаримага тортилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг