Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мадрид дербисида ҳисоб «Барселона» фойдасига ҳал бўлди (видео)

Мадрид дербисида ҳисоб «Барселона» фойдасига ҳал бўлди (видео)

Фото: «Laliga.es»

Испания чемпионатининг 31-тури доирасида «Реал» ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлими голсиз якунланган бўлса, иккинчи таймда жамоалар биттадан гол алмашишди.

Ўйиннинг 53-дақиқасида Бэйл ошириб берган тўпни Криштиану Роналду чиройли зарба билан Облак дарвозасига жойлаб қўйди. Бу португалиялик футбол юлдузининг фаолиятидаги 650-голи бўлди. Бироқ, орадан кўп вақт ўтмай, Гризманн ҳисобни тенглаштирди. Учрашувда бошқа гол киритилмади.

Шу тариқа Ла Лигада «Барселона» ортидан бораётган икки жамоа ҳам очко йўқотишди ва энди «Атлетико» ва пешқадам ўртасидаги очколар фарқи 11 очкога етди. Учинчи ўринда бораётган «Реал» эса «Барса»дан 15 очко ортда қоляпти.

Ла-Лига. 31-тур.

Реал Мадрид – Атлетико 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 53 Роналду, 1:1 – 57 Гризманн.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Ковачич (Модрич, 72), Кроос, Асенсио (Иско, 72), Васкес, Бэйл, Роналду (Бензема, 64).

Атлетико – Облак, Савич, Люка Эрнандес, Хуанфран, Годин, Витоло (Корреа, 61), Парти (Гамейро, 82), Сауль, Коке, Гризманн, Диего Коста (Габи, 71).

Огоҳлантиришлар:Кроос (14), Витоло (17), Парти (34), Васкес (88), Люка Эрнандес (89).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг