Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Манчестер Сити» дунёнинг энг қийин лигасини забт этмоқда

«Манчестер Сити» дунёнинг энг қийин лигасини забт этмоқда

«Сити» рекордларни янгилашда давом этмоқда.

Фото: «Sports.ru»

Хосеп Гвардиола ҳақида гап кетганда, танқидчилар одатда унинг жамоалари кучли таркибга эга бўлиши ва етарлича кучли рақибларга дуч келмаслиги билан изоҳлашади. Иккиҳокимлик ўрнатилган Испания чемпионати ёки яккаҳоким «Бавария» билан қўлга киритилган Германиядаги ғалабаларни тан олмайдиган мунаққидлар Пепнинг АПЛдаги натижаларини тан олишармикан?..

Кеча «Манчестер Сити» АПЛнинг навбатдаги клубини ер ташлатди – 1:0. Бу сафар «Ньюкасл» жабрланувчи вазифасини бажарди. Бундай ғалабалар Гвардиола жамоаси учун одатий ҳолга айланди. Эндигина 20-тур учрашувлари якунланганини ҳисобга олсак, ҳали мавсум ярми олдинда.

Шу кунгача ўрнатилган рекорлар:

  • кетма-кет ғалабали серия АПЛ учун рекорд даражага чиқди: 18 ғалаба! Шу кунгача Англия премер-лигасида ҳеч қайси жамоа кетма-кет 14 мартадан кўпроқ ғалаба қозонмаган. 2002 йил февралдан августгача Арсен Венгар «Арсенал» билан шу натижага эришган.
  • «Сити» календар йил давомида рақиблар дарвозасига 100 тадан ошиқ гол киритди. Юбилей гол «Борнмут»га қарши баҳсда Серхио Агуэро номига ёзилди. Шаҳарликлар янги йилгача яна битта баҳсни «Кристал Пэлас»га қарши ўтказишади. Охирги марта 1982 йилда «Ливерпул» жамоаси календар йил давомида 106 та тўп киритган.
  • бу йил «Ман Сити» ўз майдонида бирор марта ҳам мағлуб бўлмади – 21 ғалаба 5 дуранг.
  • Гвардиола топ-6 даги барча клубларга имконият қолдирмади. «Ливерпул», «Челси», «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» устидан қозонилган бешта ажойиб ғалаба. Тўплар нисбати 15:3!
  • Янги йилгача АПЛ етакчисининг иккинчи ўриндаги жамоа билан ўртасидаги фарқ ҳеч қачон бу даражага чиқмаган – 13 очко!
  • «Манчестер Сити» учун афсонавий «Арсенал»нинг 2003/04 йилги мавсумдаги натижаси ҳозирча орзу бўлиб турибди. Эсингизда бўлса, ўша йили Арсен Венгер бошқарувидаги тўпчилар мавсум давомида бирор марта ҳам мағлубият аламини татиб кўришмаган эди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг