Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Манчестер Сити» Гвардиоланинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?

«Манчестер Сити» Гвардиоланинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?

Хосеп Гвардиола.

Фото: «Телеканал Футбол»

«Манчестер Сити» (Англия) раҳбарияти Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманни Гвардиола ўрнига муносиб номзод сифатида кўз остига олиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, испан мутахассисининг шартномаси муддати 2021 йил ёзида тугайди.

Юлиан Нагельсман. Фото: «Tribuna»

Албатта,  Гвардиола шартномани узайтиришни истамаган тақдирда «МанСити»да рокировка амалга ошади, деб ёзмоқда «Daily Mail». Ўшанда «Сити» Нагельсманга оғиз солиб кўради.

Бироқ бу «Кел, Нагельсман!» дегани эмас. 33 ёшли немис билан бирга, ҳозир ишсиз юрган аргентиналик 48 ёшли Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм» собиқ бош мураббийи) ҳам «шаҳарликлар» кузатувида.

Маурисио Почеттино. Фото: «Sportbox»

Маълумот учун: Юлиан Нагельсман 2019 йил ёзидан бери «РБ Лейпциг»ни бошқармоқда. Ўтган мавсумда клубни Чемпионлар лигаси ярим финалигача олиб чиқди, Бундеслигани эса учинчи ўринда якунлади. Ҳозир лейпцигликлар Германия чемпионатида беш турдан сўнг пешқадам бўлиб туришибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг